Пентагон фаластинлик йигитни фахрий рўйхатга киритди

Пентагон фаластинлик мусулмонни битта ўзига хос специфик рўйхатга киритиш тўғрисида қарор қабул қилди ва бу ерда гап умуман олганда, АҚШга кириш-чиқиши таъқиқланган шахсларнинг “қора” рўйхати ҳақида эмас.

Амжид Кабҳа исмли йигит Ал-Қудсдаги (Қуддуси Шариф, Иерусали шаҳри) Очиқ университетида ишловчи истеъдодли дастурчи бўлиб, яқинда Пентагондан мактуб олди. Мактубда айтилишича, уни муҳим техник ютуқларга эришгани учун фахрий рўйхатга киритишган.
Маълум бўлишича, Амжид Пентагон сайтида унинг ИТ тизими хавфсизлигига таҳдид солувчи жиддий рахна борлигини аниқлаган, дея хабар беради Al Arabiya.
Хабар берилишича, фаластинлик йигит оиласининг тирикчилиги зарурияти боис қурилишда ишлаб коллеждаги дарсларга деярли қатнаша олмаган, дастурчилик эса унинг севимли машғулоти бўлган.
Амжад сўнгги йилларда йирик халқаро сайтлардаги 48 та рахналарни топиб аниқлаган.


Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top