Европа иттифоқи фаластинликларга ситам ўтказгани учун Исроилни қоралаб чиқди

Европа иттифоқи сионист оккупантлари томонидан Қуддуси Шарифда ҳамда Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида фаластинликларнинг учта мактабини бузиб ташлагани учун Исроилни қоралаб чиқди. 

Сионистлар ўзларининг навбатдаги ваҳшийлигини фаластин мактаблар сионистик расмийлардан ижозат олмай ишлаётганини баҳона қилиб амалга оширдилар. Шу билан бирга, нафақат алоҳида яҳудий мактаблари, балки фаластин ҳудудилари ўртасида жойлашган бутун бошли манзилгоҳлар халқаро ҳуқуқ нуқтаи-назаридан ноқонуний жойлашгани уларни ҳечқанақасига ҳижолатга солмаяпти.

Исроилнинг ушбу ҳаракатлари муносабати билан Европа иттифоқи мамлакат расмийларидан вайрон қилинган мактаблар фаолиятини қайта тиклаш ва мусодара қилинган буюмларни қайтириб беришни талаб қилмоқда. Бундан ташқари, сионистлардан яна бир бор фаластин заминида ўзларининг колонияларини (яҳудий манзилгоҳлари) қуришни тўхтатиш талаб қилинди.

“Ҳар бир ўқувчи хавфсиз ва тинч шароитлардан таълим олиш ҳуқуқига эга ва ҳар бир мамлакат мактабларда хавфизликни таъминлаши ва ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиши шарт”, - дейлади Европа иттифоқининг Рамалла ва Қуддуси Шарифдаги ваколатхоналар баёнотида.

Мадина Муҳаммад таржимаси

 

back to top