Ал-Ақсо ҳимоясига чиқишдан сўнг Чеченистонлик яҳудийлар яна бир муҳим қадамни амалга оширдилар

Шимолий Кавказ федерал округи яҳудийлари Грознийда барча тоғли яҳудийларнинг бирлашгани тўғрисидаги резолюция қабул қилингани ҳақида эълон қилдилар, дея хабар беради “Грозный-Информ”.

Шимолий Кавказ федерал округи яҳудийлар жамоасининг биринчи қурултойи Чеченистон яҳудийлари жамоаси томонидан республика Миллатлар вазирлиги кўмагида ўтказилди.
Якуний резолюцияда Шимолий Кавказ федерал округидаги барча яҳудий жамоаларнинг бирлашгани эълон қилинди.
Август бошида Чеченистон яҳудийлари жамоасининг етакчиси Моисей Юнаев республикада яҳудийларнинг тўлақонли ҳаётини тиклаш режалари ҳақида маълум қилди.
Юнаев яқинда видеомурожаат билан чиқиб кенг оммага танилди. Ўшанда у яҳудийлар жамоаси номидан Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига нисбатан амалга оширган ҳаракатларни қоралаган Рамзан Қадировнинг позициясини қўллашини билдирганди. Кейинроқ Чеченистон муфтийси Салах Мжиев Чеченистон раввинини Ал-Ақсо масаласида қўллагани учун миннатдорлик билдирганди.


Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top