Муслима аёл ҳижобга қарши чиққан мутасаддидан устун келди

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ҳижобда фотосуратга тушиш ҳуқуқини ҳимоя қилиб келган Рио-де-Жанейрода истиқомат қилувчи муслима Риҳаб Авад Сод судда ғолиб келди, дея хабар беради ТАСС Globo газетасига ишорат билан.

Судья Жанна Гедес муслима аёл фойдасига қарор чиқара туриб, ушбу вазиятда “эътиқод эркинлили ва шахс қадри тамойилларидан келиб чиққан ҳолда иш тутиш керак, бу ерда ҳеч қанақа жамоатчилик тартибини бузиш ҳолатлари йўқ”, дея қайд этди.

Пойтахт Федерал округи Йўл ҳаракати департаменти (Detran-DF) суд қарори устидан шикоят қилмоқчи эмаслигини ҳамда Содга рўмолда тушган фотосуратли ҳайдовчилик гувоҳномасини беражагини билдирди.

Илгари департамент вакиллари ҳайдовчилик гувоҳномаси учун бош кийимларида, кўзойнак тақиб, бош ва юзни қисман тўсувчи кийим ёки аксессуарларда фотосуратда тушишни тақиқловчи амалдаги қонунчилик меъёрларига таяниб, муслима аёлга бунақа ҳужжатни беришдан бош тортиб келишган эди.

 Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top