Ҳожилар сони ярим миллионга ошди

29 август куни туш пайтигача Саудия Арабистони мамлакатга ҳаж мавсуми арафасида келган 1,735 млн ҳожиларни қабул қилди, уларнинг сони ўтган йилга қараганда 418 минг кишига кўпроқ.

Бу ҳақда қироллик паспорт назорати департаментининг раҳбари Сулаймон Яҳё матбуот конференциясида маълум қилди. Хориждан келган ҳожилар билан бирга мамлакат фуқаролари ёки мамлакатда яшаётган мигрантлар ҳам ҳаж амалларини бажарадилар.
Ҳаж мавсумида Маккани дунёнинг турли бурчакларидан келган жами икки миллондан зиёд ҳожилар зиёрат қилишлари кутилмоқда ва шу сабабдан ҳаж энг йирик халқаро тадбирга айланиб қолган бўлиб, мусулмонларнинг руҳоний ҳаётида муҳим ўрин тутган.
Исломдаги бешинчи рукни саналган ҳаж жисмоний ва молиявий жиҳатдан имкониятли ҳар бир мусулмон учун умрида бир марта бажарилиши лозим бўлган фарз амал саналади.


Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top