Саудия Арабистонида ажралиш учун энг тутуриқсиз сабаблар эълон қилинди

Сўнгги йилларда Саудия Арабистонида ажралишлар сони рекорд кўрсаткичларга етди.

Бу ҳақда ижтимоий тадқиқотларга таянгнан ҳолдасаудия ОАВ хабар беришмоқда. Маълум бўлишича, ҳозирги пайтда қиролликнинг ҳар минг фуқаросига 2,5 ажралиш тўғри келмоқда. Минтақада Саудия Арабистони ажралишлар бўйича иккинчи ўринни эгаллаб, бу борадаги етакчлик байроғини Уммонга топшириб қўйган.

Саудиянинг «Ал-Ватан» газетаси қайд этишича, қиролликдаги ажралишлар сабаблари турлича. Уларнинг ичида ўта тутуриқсизларини ҳам учратиш мумкин. Мисол учун, аёллардан бири меҳмонга тортилаётган товоққа қўйнинг бошини қўйишни унутгани учун унинг эри қўйиб юборган. Мамлакатнинг бошқа фуқароси хотини билан кета туриб ёнида юришни сўраганига қарамай хотини олдинга ўтиб кетиб қолавергани учун талоқ қилган. Яна бир саудиялик хотини зеб-зийнатларни оёғига тақиб юргани учун асал ойининг ўзида ажрашган. Ўта тутуруқсиз сабаб сифатида хотин эрининг қўлини ушлагани учун талоқ қилгани бўлиб қолмоқда.

back to top