ОАВ: АҚШ – фуқаролик уруши бўсағасида

АҚШда сўнгги йилда бўлиниш шунчалик сезиларли бўлдики, ҳатто фуқаролик урушига айланиб кетиш таҳликаси бор.

Бу ҳақда The Organic Prepper нашри ўз саҳифаларида ёзган. Қайд этилишича, АҚШда зўравонлик авж олгани кузатилмоқда: мамлакатда ҳайкаллар ва ёдгорликларга нисбатан вандализм ҳаракатлари амалга оширилмоқда, турли митинглар ва норозилик акциялари уюштрилмоқда. Шу билан бирга, норозилик иштирокчиларининг ўзлари “қуролланган ва жангга тайёр”.

Қизиғи шундаки, АҚШда фуқаролик тўқнашувлари ҳақида олдинроқ БМТ ҳам огоҳлантирган. Шу билан бирга, сиёсий шарҳловчи Дмитрий Косаревга кўра, АҚШда фуқаролик уруши бир неча йил олдин бошланиб бўлган ва ҳозир ҳам давом этмоқда. “Демократлар ваҳшиёна, суицидал ишларни қилишмоқда, энди Трамп мамъмурияти уларнинг “ёвузлик империясини” вайрон қилаётганида улар нафақат муодофаага ўтиб олишган, балки ҳалокат ёқасига келиб қолишган”, - дея қайд этади эксперт.

back to top