ОАВ: Туркия ва Эронн бирлашмоқчи

Туркия ва Эрон муносабатларида салмоқли ўзгаришлар кутилмоқда. Эрон Қуролли кучларининг штаб бошлиғи бригада генерали Муҳаммад Ҳуссайн Багерийнинг яқинда бўлиб ўтгна Туркияга ташрифи ҳамда президент Режеп Тойип Эрдўған ва Туркиянинг бошқа юқори мартабали давлат амалдорлари билан учрашуви шунга дарак бермоқда.

Daily Sabah нашри қайд этишича, бу 1979 йилда Эронда амалга оширилган Ислом инқилобидан кейинги илк ташриф бўлиб қолди. Хабар берилишича, Эрон ва Туркия вакиллари ўртасида ўтган музокараларда хавфсизликнинг геополитик ва минтақавий контекстлари алоҳида эътиборга қаратилди, деб хабар берилди.

Гап шундаки, Эрон ва Туркия “Суриянинг муҳтамал парчаланишидан ҳамда Ироқ шимолида қурд давлати истиқболларидан хавотирда”. Нашр маълумотига кўра, туркларнинг разведкачилари ва ҳарбий офицерларининг бир гуруҳи Эрон ва Россия вакиллари билан маҳфий музокаралар ўтказиб, Суриянинг Ҳалаб вилятида жойлашган Африн шаҳрининг келажакдаги мақомини муҳокама қилиб олганлар.

Африн иккита бошқа кантон - Айн-ал-Араб ва Жизра каби ўзини бошқарадиган ва Қурдистон Ишчи партиясининг Сурия бўлими тарафидан назорат қилинади (Қурдистон Ишчи партияси Туркияда террорчилик ташкилоти дея тан олинган). Туркия расмийлари ушбу учта кантон бирлашиб, Туркия чегараси яқинида мустақил қурд давлатини барпо этишлари мумкинлигидан ташвишланмоқда

 

 

back to top