Мусулмон давлати Мянма билан ўйинни бекор қилди

Қирғизистон ва Мянма терма жамоалари ўртасидаги футбол учрашуви ўтказилмайди, деб хабар беради Sputnik Кыргызстан.

Икки давлат спортчилари ўртасидаги ўйин сешанба – 5 сентябрга режалаштирилган эди.
“Бунга сабаб теракт хавфи бўлди. Ҳозир биз Мянма билан матчни бошқа санага кўчириш устида музокаралар олиб боряпмиз. Бизнинг жамоамизга техник мағлубият ёзилса керак” – деди Қирғизистон республикаси Футбол федерацияси президенти Семетей Султонов.
Унинг айтишича, ўйинларни бекор қилиш қарори душанба куни Қирғизистон ҳукумати томонидан қабул қилинган.
Матчга чипта сотиб олган ишқибозлар пулларини қайтариб олишлари мумкин. Семетей Султонов айни пайтда Қирғизистон Мянма билан зарарларни қоплаш борасида музокара олиб борилаётганини айтди.
Осиё Кубоги – 2019 нинг саралаш турига оид ушбу матч сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 20.00 да Долон Омурзаков номли стадионда бўлиб ўтиши керак эди.

back to top