Туркия Арaкан аҳолисига инсонпарварлик ёрдами кўрсатди

Августнинг охиридан бери Араканннинг 60 мингдан ортиқ аҳолиси Мянмадаги зиддият туфайли Бангладеш чегаралари томон қочган, деб хабар беради Анадолу ахборот агентлиги.

Туркия инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги ҳимояси ҳамда инсонпарварлик ёрдами жамғармаси (İHH) Мянмадаги мусулмонларга ҳужум натижасида ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган араканликларга инсонпарварлик ёрдами етказиб берди, деб хабар беради IHH.
Хабарда айтилишича, Аракан вилоятининг минглаб аҳолиси Мянмадаги зиддият туфайли Бангладеш билан чегаралар томон қочган. Бангладеш полицияси роҳинжа мусулмонлари учун чегараларини ёпди.
İHH узоқ йиллар давомида қаттиқ шароитларда яшашга мажбур бўлаётган араканликларга озиқ-овқат ёрдами кўрсатди. Гуруч, ун, туз ва ўсимлик мойи кабилардан таркиб топган озиқ-овқат ёрдами Бангладешдан паноҳ топган араканлик оилаларга зудлик билан етказиб берилди.
Ёрдам маҳсулотлари орасида, шунингдек, дори-дармон, катталар ва болалар учун кийим-кечак, гигена воситалари ҳамда бошқа энг зарур нарсалар бор.
İHH Аракан мусулмонларига мунтазам инсонпарварлик ёрдами кўрсатиб келмоқда. Қурбон ҳайит кунлари жамғарма ушбу ҳудудга юбораётган ёрдам ҳажмини оширди.
Маҳаллий манбаларнинг маълумотларига кўра, жума кундан бери Мянма армияси ўтказган амалиётлар натижасида 850 мусулмон роҳинжа ўлдирилган, уларнинг аксари аёллар ва болалар бўлган. Яраланганлар сони мингдан ошиб кетган.
1992 йилда ташкил қилинган Туркия инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги ҳимояси ҳамда инсонпарварлик ёрдами жамғармаси (İHH) диний ва миллий мансублигидан қатъи назар Ер юзидаги барча муҳтожларга ёрдам кўрсатади. Жамғарма беш қитъадаги 135 мамлакатда уруш, очарчилик ва табиий офатлардан зарар кўрган барча инсонларга ёрдам бериб келмоқда.

back to top