Франция мусулмонлари судда мактаб ошхоналарида чўчқа гўшти қўшилмаган овқат тайёрланишига эришдилар

Кеча Франция мусулмонлари судда Бургундия провинциясининг Шалон сюр-Саон шаҳар расмийлари устидан муҳим ғалабага эришди.

Дижон шаҳрида жойлашган суд шаҳар расмийларининг 2015 йилда қабул қилган, маҳаллий мактабларда диний эътиқоди боис чўчқа гўшти емайдиган ўқувчиларга альтернатив мерю тақдим этмаслик тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

Ўз қарорини асослаб берган судьянинг баёнотида айтилишича, уни диний мулоҳазалар ташвишлантирмайди, бироқ болаларнинг белгиланган маълум бир овқатларни емаслиги ортидан оч қолиши мумкинлиги халқаро конвенцияларга мувофиқ уларнинг ҳуқуқини бузади. Шундай қилиб, дея тушунтирди судья, бу қарор қандайдир диний гуруҳ манфаати учун эмас, балки болалар манфаатини кўзлаб қабул қилинди.

Суднинг ушбу қарори чиқишидан икки кун олдин давлат юридик эксперти ҳам худди шунақа позицияни баён қилганди.

Шу вақтнинг ўзида инстанцияда мағлуб бўлган шаҳар расмийлари суд қарори устидан юқори инстанцияга шикоят қилишларини билдирдилар. Хусусан, шаҳар ҳокими, Республика партияси (Николя Саркози) вакили Жиль Платре суд қарори “дунёвийлик” тамойилларига футур етказмоқда, деб билдирди. Шундай қилиб, секлярчининг сўзларидан келиб чиқиладиган бўлса, дунёвийлик тамойилини чўчқахўрлик белгилаб берар экан.

 

Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top