Россия яҳудийлари Мянма мусулмонлари ҳимоясига чиқишди

Мяньмада роҳинжа мусулмонларига қарши содир этилган жиноятлар устидан халқаро ҳамжамият ва ҳукуматлар жиддий текширув ўтказиши керак.

Бу ҳақида Ракхайн вилоятида давом этаётган қонли тўқнашувларда ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қариндошларига ҳамдардлик билдираркан, Россия яҳудий жамоалари Федерацияси президенти Александр Борода айтиб ўтди. “Россия яҳудийлар жамоаси номидан Мянма ғарбида ҳалок бўлганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Биз хавфсизлик излаб туғилиб ўсган ерларини тарк этишга мажбур бўлганларга чин дилдан ҳамдардмиз. Ушбу ҳудудда тўқнашувлар ҳамон давом этаётганидан, қурбонлар сони ортаётганидан, инсонларнинг аҳволи янада оғирлашиб бораётганидан ташвишдамиз” – “РИА Новости” РЯЖФ раҳбарининг ушбу сўзларини келтирмоқда. Бороданинг айтишича, “инсон ўзининг миллати ёки даний қарашлари туфайли ҳаётидан жудо бўладиган жамият тараққий топмайди”.

back to top