Россияда Facebook блокланиши мумкин

Россияда Facebook блокланиши мумкин

Facebook 2018 йил Россияда блоклаб қўйилиши мумкин, агар шахсий маълумотларни шу мамлакат ҳудудида сақлаш ва ишлов бериш ҳақидаги қонунга амал қилмаса.

Бу ҳақида Роскомнадзор раҳбари Александр Жаров маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Қонун ҳаммага баробар. Биз ё қонунга риоя этилишига эришамиз, ёки компания худди Linkedin каби Россия Федерацияси ҳудудида ўз ишини тўхтатади», – деди Жаров.
Унинг сўзларига кўра, бошқарма компания томонидан қонунга риоя этилишини талаб қилади. «2018 йилга келиб ҳаммаси аниқ бўлади», – таъкидлади Жаров.
Россияда 2015 йилнинг сентябридан қонунга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра россияликларнинг шахсий маълумотлари фақат Россия ҳудудида сақланиши ва ишлов берилиши керак.
2016 йилнинг кузида шу талабни бажармагани учун Роскомнадзорнинг судга даъво аризаси ортидан Linkedin ижтимоий тармоғи блокланган эди.

back to top