Ироқ Курдистони мустақиллик учун овоз берди

Куни кеча Ироқ Курдистонида мустақиллик масаласига бағишлаб ўтказилган референдумнинг илк натижалари маълум бўлди.

Ҳисобларга кўра, бюллетенлардан 9 фоизи саралаб чиқилган ва уларнинг 93 фоизи мустақилликни ёқлаб овоз берган. 6,7 фоиз қарши овоз берилган. Сайлов комиссиясидан маълум қилишларича, референдумнинг якуний натижалари 28 сентябрь – пайшанба куни эълон қилинади. Таъкидлаш жоиз, референдумда умумий ҳисобда 3,3 миллион киши иштирок этган, бу сайловчиларнинг 72,16 фоизи қатнашганини билдиради. Эслатиб ўтамиз, Ироқ Курдистонидаги ушбу референдумга Бағдод қарши чиққан, шунингдек, Россия, АҚШ, Эрон, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа қатор мамлакатлар ҳам бу умумсўровни ёқламаганлар. Кеча маълум бўлишича, Ироқ парламенти референдумда иштирок этган барча курд амалдорларини бўшатиб юборишга овоз берган.

back to top