Logo
Print this page

Ироқ бош вазири: «Референдум ташкилотчилари ўз ишлари учун жавоб берадилар»

Ироқ ҳукумати раҳбари мамлакат шимолидаги ғайриконституциявий референдумни жиддий қоралаб чиқди.

«Ироқ ҳукумати мамлакат шимолидаги ғайриконституциявий референдум ташкилотчиларига қарши чораларни кучайтиради», – деди Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий.
Унинг сўзларига кўра, референдум катта хавф туғдиради, ноқонуний ташкил қиланган ва унинг натижаларини Боғдод тан олмайди.
«Референдум халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватлашларисиз ўтказилди. Таъкидлаш жоиз, овоз бериш жараёни умуман мониторинг қилинмади, натижалар эса ташкилотчиларнинг ўзи томонидан эълон қилинди», – дейди Ибодий.
«Биз референдумни муҳокама қилмаймиз ва шарҳламаймиз, унинг натижаларини тан олмаймиз», – деди бош вазир.
Ироқ бош вазири мамлакатнинг баҳсли ҳудудлари токи уларнинг мақоми аниқ бўлгунча марказий ҳукуматга бўйсуниши кераклигини айтди.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика