Британиялик имом ўзига пичоқ урган одамни кечирди

Британиялик имом ўзига пичоқ урган одамни кечирди

Британиянинг Чешир графлигида истоқомат қилувчи мусулмон киши ўзига пичоқ урган одамни кечирди. Воқеа жарроҳ, Манчестер-арена терактларидан жаб

рланганларни даволаган Носир Курдийнинг маҳаллий масжидга намоз учун кетаётганида содир бўлган. Жиноятчи Курдийнинг бўйнига пичоқ билан жиддий жароҳат етказганди. Шукрки, унинг ҳаёти сақлаб қолинди. “Аллоҳ ўзи асради мени. Артериям, веналарим, асаб томирим ёки қизилўнгач зарарланиши мумкин эди. Бўйин бошни тана билан боғлаб туради-ку. Бахтимга, пичоқ шунчаки мушакка теккан”, – дейди уч фарзанднинг отаси бўлган жабрланувчи. Ҳужум онларини, айтишича, жуда яхши эслайди. “Бирдан бўйнимда қаттиқ оғриқ ҳис қилдим. Ўгирилиб менга хезланиб турган кимсани кўрдим. Ўша онларда жуда қўрқиб кетдим, ўзимни ожиз ҳис қилдим”, – дейди Носир Курдий. У шифокорлик билан бир вақтда масжидда имомлик ҳам қилади. Айтишича, ўзига тан жароҳати етказган кимсани у кечирган. “Бу инсон Буюк Британиянинг давлат сифатидаги принципларини ифодаламайди. Унга нисбатан нафрат ҳам, жаҳл ҳам йўқ менда. Мен уни кечирдим”, – дейди Носир Курдий. Айни пайтда, унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда мусулмонларга нисбатан зўравонликлар даражаси ошган. “Ҳукумат исломофоблик ортидан қилианётган жиноятлар сезиларли даражада кўпайганини тан олиши керак. Энг қўрқинчлиси, зўравонликлар асосан жисмоний шаклда амалга ошириляпти. Бу бировнинг сенинг устингдан оғзаки мағзава ағдариши ёки рўмолингни тортиб олишидан кўра жиддийроқ нарса, маълум маънода олға қадамдир, фақат бемаъни ва айни дамда шу бемаънилиги билан одамни қўрқитадиган қадам”, – дейди жабрланувчи.

back to top