Мусулмон ва насроний ёшлар билимлар беллашувини ўтказишди

Кеча, 26 сентябрь куни Россиянинг Қозон шаҳар Епархия бошқармасида «Бир давлат – бир тақдир» номли ақллар мусобақаси ўтказилди.

Тадбир ксенофобиянинг олдини олиш, тоқатлиликни, динлараро ва миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, терроризм ва миллатчиликка йўл қўймаслик мақсадларини кўзлаб ташкиллаштирилди. Билимлар мусобақасида мусулмон ва насроний ёшлар жамоаларга бўлиниб Россия, Татаристон ва Қозон тарихи бўйича билимларини синашди.

back to top