Logo
Print this page

Мянманинг БМТдаги вакили роҳинжа мусулмонларини ёлғончиликда айблади

Мянманинг БМТдаги вакили Хау До Суан: «Роҳинжа мусулмонлари Бангладешга ҳеч қандай «этник тозалаш» туфайли қочмаганлар, у ерда зўравонлик бўлмаяпти, шунчаки улар ўзларига жаҳоннинг эътиборини тортмоқчи бўлдилар», – деди.

«Аниқлаштиришга ижозат беринг, у ерда ҳеч қандай этник тозалаш ҳам, геноцид ҳам йўқ», – деди Мянманинг БМтдаги вакили Бош ассамблеядаги чиқишида. Мянма ҳукуматини этник тозалашда айблашни у «асоссиз» деб баҳолади ва «ҳеч нарса ҳақиқатдан бунчалик йироқ тасвирланмаганди» деди, дея хабар беради Синхуа агентлиги. Айни пайтда у роҳинжа жангарилари жаҳонинг эътиборини тортиш учун одамларни Бангладешга қочишга даъват қилганларини таъкидлади.
Мянманинг мусулмон роҳинжалар яшайдиган Ракхайн штатидаги вазият 25 августдан бошлаб кескин ёмонлашди. Бунга «Араконни озод қилиш армияси» жангари гуруҳининг полиция участкаларига ҳужум уюштиргани сабаб бўлди. Норасмий маълумотларга кўра, шундан сўнг штатда истиқомат қилувчи тинч аҳоли оммавий қирғин қилина бошланган. Камида 4 минг қурбон ҳақида хабар қилинган. Ҳукумат фақат бир неча юз инсоннинг ҳалок бўлганини тан олиб, ҳатто мусулмонларнинг ўзлари ўз қишлоқларини ёқяптилар деганга ўхшаш воқеанинг энг кутилмаган версияларини тақдим этмоқда. Юз минглаб роҳинжалар қўшни Бангладешга қочиб ўтган. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон аввалроқ Мянмадаги ҳодисаларни мусулмонлар геноциди деб номлаганди. БМТ ҳам бу мамлакатдаги аҳволни этник тозалаш намунаси деган.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика