Масжидга ўқ узган исломофоб кимса Исломни қабул қилди

Масжидга ўқ узган исломофоб кимса Исломни қабул қилди

2015 йил АҚШнинг Коннектикут штати фуқароси Тед Хэки маст ҳолда қўлига қурол олиб масжидга қарата қатор ўқлар отганди.

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари собиқ хизматчиси ўшанда фақат мўъжиза туфайли ҳеч кимни ўлдириб қўймаган. Судда у айбини тан олган ва масжид раҳбарияти томонидан кечирилганди. Аммо шу билан воқеа якун топмади. Тед ўшанда нафақат ўзи ўқ узган масжидга борди, балки Исломни қабул қилиб, масжиднинг доимий жамоати сафига қўшилди, дея хабар бермоқда IslamNews сайти NBC Connecticut га таяниб. «Мен мусулмонларни ёмон кўрардим», – тан олади Хэки ўтмишини ҳикоя қила туриб. Энди Тед кўп вақтини инсонларни Исломга даъват қилишга бағишламоқда ва бошқа мусулмонларнинг муҳаббатига сазовор бўлмоқда.

back to top