Logo
Print this page

ИҲТда “мусулмон ёшлари мақоми” муҳокама қилинди

Истанбулда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ёшлар Форуми ташкилоти қошида илк марта «Мусулмон ёшларининг мақоми» номли халқаро анжуман ўтказилди.

У ИҲТ мамлакатлари ёшлари кунига бағишланган бўлиб, шу йилдан бошлаб бу кун нишонланади. Тадбирда Озарбайжон, Туркия, Қатар, Фаластин давлатларининг ёшлар ва спорт ишлари вазирлари, шунингдек, ИҲТ ва БМТнинг юқори лавозимли шахслари, 30 дан ортиқ мамлакатнинг дипломатик корпус вакиллари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этди. Ўз нутқида ИҲТ ёшлар форуми раиси Элшод Искандаров Ислом дунёси дуч келаётган муаммоларга эътиборни қаратди, айниқса, ёшлар бу жараёнларнинг биринчи қурбони бўлишини таъкидлаб ўтди. Муаммонинг ечими, унинг сўзларига қараганда, замонавий мусулмон ёшларининг ривожланиши, таълим олиши, иш билан  таъминланиши ва иқтисодий мустақиллигидадир.

Latest from Администратор

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика