Буюк Британияни чўчқа маҳсулотлари туфайли эпидемия босяпти

Буюк Британияни чўчқа маҳсулотлари туфайли эпидемия босяпти

Англия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Буюк Британиянинг 200 минг аҳолиси Е гепатити (HEV)ни юқтириб олиши мумкин деб бонг уряпти. Вирус манбаси чўчқа гўштидан тайёрланган маҳсулотлардир, дейилади Роспотребнадзор сайтида.

Е гепатити 2010 йил 368 тадан 2016 йил 1266 тага кўпайгани тасдиқланган.
Касаллик манбаси сифатида Европалик ишлаб чиқарувчилардан (Голландия, Дания, Германия) келтирилган Е гепатитининг G3-2 штамми билан зарарланган чўчқа гўшти маҳсулотлари (ветчина, колбаса, сосискалар) кўрсатилди. Таъкидланишича, Е гепатитининг «европача» штамми Буюк Британияда етиштирилдадиган чўчқалардан ажралиб чиқадиган штаммдан фарқ қилади. Шу туфайли олимлар «европача» штаммни «Brexit вируси» ҳам дейишади.
Олимлар Е гепатитининг оғирроқ ва узоқроқ кечаётганини қайд этмоқдалар. Шунингдек, асаб тизимининг зарарланиши ҳолатлари ҳам кўпайган.

back to top