Нью-Йоркда мусулмонлар намойиши бўлиб ўтди

Нью-Йоркда мусулмонлар намойиши бўлиб ўтди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида 32-анъанавий мусулмонлар намойиши бўлиб ўтди.

Ислом динига эътиқод қилувчи юзлаб кишилар мусулмон давлатларининг байроқларини ҳамда турли шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб Манхеттендан юриб ўтдилар. Таъкидлаш жоиз, бу йилги парад Мянма мусулмонларини “репрессия ва геноциддан” ҳимоялаш шиори остида ўтди. Эслатиб ўтамиз, роҳинжа мусулмонлари БМТ томонидан сайёрамиздаги энг кўп зулм кўрган миллий озчилик деб тан олинган. Сўнгги ҳафталарда Мянмада авжига олган ҳарбий зиддият туфайли мамлакатни бир миллионга яқин роҳинжалар тарк этишган.

back to top