Хитой роҳинжалар учун инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Хитой роҳинжалар учун инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Хитой Бангладеш ҳукуматига Мянмадан келган қочқинларни жойлаштиришга кўмак сифатида инсонпарварлик ёрдами жўнатди.

Тезкор ёрдам сифатида 2 мингта чодир ва 3 мингта жункўрпа юборилди, дейилади мамлакатнинг тижорат вазирлиги хабарида.
27 сентябр куни инсонпарварлик ёрдамининг биринчи қисми Читтагон аэропортига келтирилди. Қолган қисми 28 сентябр куни юборилиши кутиляпти. Барча чодир ва кўрпалар Бангладешнинг Мянма билан чегарасида жойлашган қочқинлар лагерларидаги бошпанасиз қолганларга етказилади.

back to top