Теҳронда ВКонтакте ва Telegram асосчисига қарши жиноий иш очилди

Теҳронда ВКонтакте ва Telegram асосчисига қарши жиноий иш очилди

Теҳрон прокуратураси ВКонтакте ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчисига нисбатан жиноий иш очди. Бу ҳақида Эроннинг ISNA ахборот агентлиги маълум қилди.

Сабаб ўлароқ бу мессенжердан «Ислом давлати» халқаро террорчилик гуруҳи, шунингдек, гиёҳванд моддалар ҳамда инсонлар билан савдо қилувчилар фаол фойдаланиши кўрсатилди.
Telegram асосчиси Дуров Эронда унга нисбатан жиноий иш очилганини кутилмаган ҳодиса деб баҳолади. “Биз Эрондаги террорга оид ва шарм-ҳаёсиз контентни фаол блоклаймиз. Ўйлашимча, бу ишга бошқа нарса сабаб бўлган”, – деди у.

back to top