Патриарх Кирилл расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Патриарх Кирилл расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Яқин кунларда Патриарх Кирилл расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Рус православ черкови раҳбарининг матбуот котиби руҳоний Александр Волковнинг айтишича, ташриф 29 сентябрда бошланади ва 2 октябргача давом этади. “Патриарх Кирилл Тошкент епархиясида фаол черков ҳаёти бошланганининг 145 йиллигии муносабати билан Ўзбекистонга ташриф буюради. У Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги епархияларнинг ибодатхоналарини бориб кўради, Республикадаги епархиал ҳаёт ривожи билан танишади. 1 октябрь куни муқаддас патриарх Тошкентдаги Успенский кафедрал бош черковини табаррук қилиб беради”, – деб ёзмоқда оммавий ахборот воситалари Рус православ черкови раҳбарининг матбуот котибига ҳаволан. Волков, шунингдек, Ўзбекистонга ташриф доирасида Патриарх Кириллнинг Республика мусулмон уламолари билан учрашуви ҳам режалаштирилаётганини айтди.

back to top