Ироқ парламенти курдлар яшаётган вилоятга ҳарбийларни жўнатади

Ироқ парламенти курдлар яшаётган вилоятга ҳарбийларни жўнатади

Курдларнинг “пешмерга” отряди эгаллаб олган вилоятга, жумладан, Киркукка Ироқ қўшилари жўнатилади.

Бу ҳақида кеча мамлакат парламенти қарор қабул қилди. “Парламент қарорига асосланиб курд кучлари томонидан эгалланган барча ҳудудларнинг қайтарилишини талаб қиламан”, – деди бош вазир Ҳайдар Ободий ва федерал ҳукумат Курд муҳториятининг барча ҳудудларида “конституция кучи” билан ўз ҳокимиятини тиклаш аҳдида эканини баён қилди. Таъкидлаш жоиз, Ироқ Курдистони таркибига кирмайдиган, аммо курд кучлари томонидан эгаллаб олинган Киркук аҳолиси ҳам муҳторият мустақиллиги ҳақидаги референдумда иштирок этган.

back to top