Эрон Саудия Арабистони билан ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди

Эрон ташқи ишлар вазирининг баёнот беришича, Ислом республикаси Яқин Шарқда хавфсизликни таъминлаш борасида Саудия Аарабистони билан ҳамкорликка тайёр.

“Саудия Арабистонини бу ҳуддуддан истисно қиламиз деган хомхаёлларимиз йўқ. Биз Саудия Арабистонини Яқин Шарқдаги жараёнларнинг ўта муҳим иштирокчиси деб биламиз ва уни ҳурмат қилиш керак деб ҳисоблаймиз. Биз Саудия Арабистони ҳам бизнинг ушбу ҳудуддаги муҳим иштирокимизни тан олишини кутяпмиз. Яқин Шарқнинг хавфсизлиги учун бирга ҳаракат қилишмиз керак. Ва биз бунга тайёрмиз”, – деган Муҳаммад Жавад Зариф, дея иқтибос келтиради РИА Новоси.

back to top