Роҳинжа қочқин аёллари ўз ҳикоялари билан БМТни даҳшатга солдилар

БМТнинг Миграция масалалари бўйича агентлиги роҳинжа қочқинларига нисбатан кўрсатилаётган жинсий зўравонлик борасида ўз “даҳшати ва хавотирини” билдирди.

Уилям Лейси Свинг томонидан бошқариладиган Халқаро миграция ташкилоти Мянмадан Бангладешга қочиб келган қочқинларнинг кўрсатмаларини муҳрлар экан, уларга нисбатан қўлланган зўравонликларни қоралади.
Ташкилот шифокорлари августдан бери қаттиқ жинсий зўравонликларга учраган, жумладан, бирваракайига бир гуруҳ эркаклар томонидан зўрланган ўнлаб аёлларга ёрдам кўрсатдилар, аммо бу қурбонларнинг жуда оз қисмидир – кўпчилик муслималар бошдан кечирган даҳшатлардан сўнг ёрдам сўрашга ҳам истиҳола қиладилар.

back to top