Саудияда олимларнинг ҳибсга олиниши давом этмоқда

Саудия Арабистонидаги машҳур қорилардан бўлган Муҳаммад Солиҳ Мунажжид ҳукумат томонидан ҳибсга олинди.

Бу мамлакат диний уламолари орасида ҳибсга олинган биринчи шахс эмас. Аввалроқ мамлакатдаги олимақом дин пешволарининг 16 нафардан ортиғи ҳибсга олинган, улар орасида машҳур олимлар: Салмон Авда, Авад Қарний ва Али Умарийлар бор эди.
Калифорния университетининг сиёсатшунослик профессори Асад Абдухалил ўз блогида ёзишича, ҳибсга олинганларнинг аксари Саудия Арабистони ҳукуматига фаол мухолифлик қилмаган инсонлар эди.
«Бу репрессиялар, ижтимоий тармоқларда кўпчилик ёзаётганидан фарқли равишда, диссидентларга йўналтирилган эмас. Қўлга олинганларнинг кўпчилиги Саудия режимини холис тарғиб қилувчилардир. Уларни айтганлари учун эмас, айтмаганлари учун жазолашмоқда. Улар Қатарни ва “Мусулмон биродарлар”ни очиқ қоралаб чиқмаганлари учун жазоландилар”, – дейди Асад Абдухалил.

back to top