Сурия мустақиллик ҳақидаги курд референдумини тан олмади

Сурия Курдистон ҳудудий ҳукумати (КҲХ) томонидан Ироқ шимолида ташкил этилган референдум натижаларини тан олмайди, деди Суриянинг ташқи ишлар вазири Валид ал-Муалим.

Референдум бўйича овоз.ю бериш унга нисбатан халқаро ва ҳудудий қоралашларга қарамай, душанба, 25 сентябрь куни бўлиб ўтди.
«Биз Сурияда фақат ягона Ироқни тан оламиз ва унинг парчаланишига олиб келувчи ҳар қандай ишга қарши турамиз», – деди бошқарма бошлиғи. Бу ҳақида Суриянинг SANA давлат ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Ўз ҳудудини Эрон ва Россия ҳарбий кўмаги ёрдамида тиклаётган Сурия ҳукумати Сурия шимолидаги курдлар томонидан мухторият масаласида қўйилаётган қадамларга қарши чиқяпти.
Ўтган жума куни Суриядаги курдлар яшайдиган ҳудудлар ўзларига жамоат раисларини сайладилар – бу курд парламентига сайловлар ўтказиш ва ҳукумат бошқарувининг федератив тизимини шакллантириш каби жараёнларни ўз ичига олган уч босқичли овоз бериш жараёнининг биринчи босқичидир.

back to top