Мусулмонлар роҳинжалар учун катта маблағ тўплади

Британиянинг Бертон шаҳри мусулмон жамоати Мянмадан қочган роҳинжаларга ёрдам бериш учун хайрия тадбири ўтказди.

Ризвий жомеъ масжиди маҳаллий ҳинд ресторанида хайрия зиёфатини уюштирди ва тадбир давомида роҳинжаларга инсонпарварлик ёрдами учун 10 056 фунт маблағ тўплади, дея хабар беради Burton Mail.
Масжиддан икки вакил ва яна тўрт нафар мусулмонлар фаоли октябрь ойида Бангладешга шу маблағ билан боради ва зарур озиқ-овқат ҳамда кийим-кечакларни сотиб олиб қочқинларга етказади. Бу инсонларнинг бари Бангладешга ўз ҳисобидан учиб кетяпти.
Бертон масжидининг инсонпарварлик ҳаракатлари шу билан чекланмайди, энди аёллар хайрия банкети ва атлетик югуриш мусобақалари ўтказишмоқчи.
«Бирма ҳукуматининг қилаётган ишлари ваҳшийликдир. Биз сиёсатчиларни Мянма ҳукуматига нисбатан янада қатъий позицияда туришга ва диний озчиликка ёрдам беришга чақирамиз», – деди масжид вакили Тариқ Ҳусайний.

back to top