Швеция қироли мусулмонларни қўллади

Швеция қироли Карл XVI Густаф Эребро шаҳридаги яқинда бўлиб ўтган ёнғиндан жиддий зарар кўрган масжидни бориб кўрди.

Ёнғин натижасида Эребро масжиди биноси буткул ўт ичида қолган ва жиддий зарар кўрганди. Уни ёқиб юборишда гумон қилиниб 20 яшар йигит қўлга олинган.
Чоршанба куни Швеция қироли маҳаллий университетни кўриш учун Эреброга келди, аммо ёниб кетган масжид ҳақида эшитиб, мусулмонларга мадад бўлиш истагида масжидга боришга қарор қилди, дея хабар беради The Local.
«Қирол Эреброга келган чоғида масжидга алоҳида эътибор қаратиши биз учун шараф. У бизнинг дардимизга шерик бўлди», – деди масжид масъулларидан бири Ҳасан Монтаги.
«Қирол анча меҳрибон экан», – деди имом Жамола Ламҳамдийнинг қизи Ясмин. У қиролга гулдаста совға қилди.
Швециянинг насроний руҳонийлари ҳам мусулмонларга ҳамдардлик билдирди.

back to top