Масжид том маънода зиё таратмоқда

Тадмамет қишлоғидан Марокашнинг Маррокаш шаҳригача бир соатлик йўл.

Тоғда жойлашган аҳоли яшаш пункти энг яқин қишлоқдан 40 км узоқда ва бу ерда бор-йўғи 400 киши яшайди. Улар тараққиёдан узоқ, оддий қишлоқ ҳаёти билан яшашади ва арпа, картошка, олма етиштириш билан тирикчиликларини ўтказишади.
Қишлоқда машина йўқ, смартфонлар ҳам кам, ҳатто яқин орагача электр энергияси ҳам муаммо эди, деб хабар беради BBC.
Яқинда Тадмамет қишлоғида ажойиб ҳодиса рўй берди – қишлоқ масжидига қуёш панеллари ўрнатилди, улар нафақат масжидни ва унга яқин жойлашган имомнинг уйини, шунингдек, бутун қишлоқни электр энергияси билан таъминлаяпти.
«Бу мамлакатда электр энергияси узатаётган биринчи масжид», – деди ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этган немис ҳукумати агентлигининг вакили Иан-Кристоф Кунтце.
Тадмаметда бошланган «Яшил масжид» лойиҳаси мамлакатнинг бошқа масжидларида ҳам амалга оширилади.

back to top