АҚШ: исломий коллеж лютеран оиласидан умумий ётоқхона биносини сотиб олди

Калифорния штатида жойлашган биринчи исломий коллеж – «Зайтуна» кенгайиши муносабати билан Тинч океани Лютеран семинариясиниинг умумий ётоқхонаси биносини сотиб олди. Семинария бу бинони ўзи сақлаб туришга ожиз эди.

10 акр майдонга эга ётоқхона 10 миллион АҚШ долларига сотиб олинди. Бинода зарур таъмирлаш ишлари ўтказилгач, Калифорниянинг «Зайтуна» коллежи бошловчи талабалари кейинги йилнинг январ ойидан у ерга жойлашишлари мумкин. Бундан ташқари, «Зайтуна»нинг мавжуд 3 та биноси ҳам ўзида сақланиб қолади, улардан юқори босқич талабалари фойдаланадилар.
Айни пайтда «Зайтуна»да 52 нафар йигит ва қиз таълим олади. Бу таълим маркази Ислом оламидаги анъанавий билим марказлари билан ҳамкорликда ишлаб, АҚШ ҳудудида энг фундаментал исломий таълим беради.
Тинч окенани Лютеран семинарияси сотиб юборган бу биносидан 64 йил давомида фойдаланиб келаётган эди.

back to top