АҚШ Мянмани ҳарбий жиноятларда айблади

АҚШнинг БМТдаги вакили Никки Хайли Мянма ҳукуматининг жазо кучларини қаттиқ танқид қилди.

130 қочқинни олиб кетаётиб ағдарилиб кетган ва 50 киши ҳалок бўлган қайиқ воқеасини шарҳлай туриб Хейли сўздан амалга ўтиш вақти келганини айтди.
«Бу кенгашда яхши гаплар ва дипломатик огоҳлантиришлар даври ўтди», – деди Хейли БМТнитнг Хавфсизлик кенгашида сўзга чиқиб ва қўшимча қилди: «Ўз фуқароларига нисбатан жиноий ҳаракатлар қилаётган Бирма хавфсизлик кучларига қарши амалий чоралар кўриш керак”.
Таъкидлаб ўтамиз, АҚШ илк бора Мянмага қарши бу қадар қаттиқ эътирозлар билан чиқиб, санкциялар талаб қиляпти. Чунки Мянма ҳукумати тепасида аввал Ғарб томонидан мунтазам қўллаб келинган собиқ диссидент Аун Сан Су Жи турибди. Бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим: АҚШ вакилининг сўзларида роҳинжаларга қарши жиноятлар масъулияти айнан “ҳарбийлар” ва “Мянма хавфсизлик” кучларига юкланяпти, бироқ фуқаролик ҳукумати ҳақида ҳеч нима дейилмаяпти.

back to top