АҚШ Ироқ Курдистонидаги референдумни тан олмайди

Бу ҳақида АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон баёнот берди, дейди Рейтерс.

«Қўшма Штатлар ўтган душанба бўлиб ўтган Курдистоннинг бир томонлама референдумини тан олмайди. Овоз бериш ва унинг натижалари легитим эмас, биз ягона, федерал, демократик ва ривожланаётган Ироқни қўллашда давом этамиз», – таъкидлади Тиллерсон.
«Биз хотиржамликка ва ўзаро даҳанаки айбловларни тўхтатишга чақирамиз», – деди у.
Таъкидлаб ўтамиз, Ироқ Курдистонидаги референдумга Ироқ ҳукумати, шунингдек, Туркия ва Эрон ҳам қарши чиққан эди.

back to top