Мянма ҳукумати кутилмаган қадам ташлади: БМТ бош котибига мурожаат қилди

Мусулмон роҳинжаларга боғлиқ ҳолат юзасидан танқидларнинг кучайиб бораётгани манзарасида Мянма ҳукумати БМТ бош котиби Антониу Гутерришни мамлакатга, хусусан, Ракхайн штатига ташриф буюришга чақирди.

«Мен БМТ бош котиби ва унинг ёрдамчиси Ракхайнга келиши ҳақидаги Мянма ҳукуматинитнг таклифини топширганимдан хурсандман. Биз уларни яқин кунларда кутиб қоламиз», – деган Мянманинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси У Таунг Тун БМТ Хавфсизлик кенгаши сессиясида. Маслаҳатчининг сўзларига кўра, Янгондаги дипломатик корпус вакиллари жуналистлар ҳамроҳлигида душанба, 2 октябрь куни Ракхайн штати шимолини бориб кўрадилар, дея хабар қилади РИА Новости. Куни кеча БМТ бош котиби мамлакатдаги зўравонликлар сабаб қўшни Бангладешга қочган роҳинжа қочқинларининг Мянмага қайтиши учун шарт-шароит яратиш лозимлигини айтганди.
Кузатувчилар эса бош котиб Мянмага ташриф буюрадиган бўлса, мамлакатдаги вазият бўйича холис маълумот ола билмаслигини айтмоқдалар. Экспертларнинг сўзларига кўра, бундай ташрифлар пайти юқори мартабали меҳонларни ҳарбий амалдорлар ҳамроҳлигида фақат «керакли» жойларга олиб боришади, натижада уларда вазиятга нисбатан нотўғри тасаввур пайдо бўлади. Пайшанба куни Мянма ҳарбийлари билан роҳинжа мусулмонларининг зиддияти давом этаётган ҳудудга блогер Расул Тавдиряков ва журналист Орхан Жамол учиб келишди. Россияликлар низо ҳақида ҳақиқий маълумотларни тўплаш, репортажлар қилиш, воқеа иштирокчилари билан смуҳбатлашиш учун келдилар.
Куни кеча Мянманинг БМтдаги вакили Хау До роҳинжа мусулмонлар Бангладешга Ракхайн штатидаги этник тозалашлар сабабли эмас (бундай тозалаш йўқ эмиш), балки жамоатчилик фикрини ўзларига жалб этиш учун қочганлар деди. Роҳинжа халқи яшайдиган Ракхайн штатидаги вазият 25 августдан кескин ёмонлашди. Бунга сабаб эса «Араконни озод этиш армияси» номли қандайдир гуруҳнинг полиция участкаларига ҳужуми бўлди. Норасмий хабарга кўра, шундан кейин ушбу маусулмон штатда қатлиом ва тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болалар устидан зўравонликлар бошланиб кетган. Камида 4 минг инсон ўлгани айтилмоқда. Ҳукумат эса бир неча юз киши ҳалок бўлганини тан оляпти ва роҳинжалар ўз уйларини ўзлари ёқяптилар деганга ўхшаш энг кутилмаган баҳоналарни айтмоқда.
Юз минглаб роҳинжалар қўшни Бангладешга қочишди. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон аввалроқ Мянмадаги ҳодисаларни мусулмонлар геноциди деб баҳолаган. БМтда ҳам бу мамлакатдаги аҳвол этник тозалаш намунаси деб тан олинди.

back to top