Эронга Ироқ Курдистонидан нефть импорти ва экспорти тақиқланди

Эронга Ироқ Курдистонидан нефть олиб кириш ва у ерга нефть олиб чиқишга вақтинчалик тақиқ қўйилди.

Эрон Ислом республикасининг Транспорт ва йўл ҳаракатини бошқариш бошқармаси шундай қарор қабул қилди, дея хабар беради Tasnim.
«Транспорт ва йўл ҳаракатини бошқариш ташкилоти сўнгги вақтлардаги воқеалар сабаб Эрондан Ироқ Курдистонига ёқилғи олиб чиқиш ва ундан нефть олишга вақтинчалик таъқиқ қўйди”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввароқ Туркия ҳам нефть экспортини фақат расмий Боғдод билан муҳокама қилишини айтганди.

back to top