Хитой полицияси Шинжон мусулмонларига Қуръоннинг барча нусхаларини топширишни буюряпти

Хитой ҳукумати шимолий-ғарбий Шинжон вилоятида этник озчилик бўлган мусулмон оилаларига барча диний ашёларни, жумладан, Қуръоннинг нусхаларини ҳам топширишни буюрди, дея хабар тарқатади RFA.

Бутунжаҳон уйғур конгресси вакили Дилшод Ракситнинг айтишича, айни мазмундаги хабарлар ўтган ҳафта Кошғар, Хўтан ва бошқа ҳудудларда пайдо бўлди.
«Биз ҳар бир этник уйғур ўз уйидан Исломга боғлиқ ҳар қандай буюмни йўқотиши шартлиги ҳақида кўрсатма олдик, – деди Раксит. – Уларни ўз хоҳишимиз билан топширишимиз керак экан, бўйсунмаганлар қаттиқ жазога тортилармиш».

back to top