Турк шифокорлари Ўзбекистонда 130 дан ортиқ операцияларни амалга оширади

Термиз шаҳрида, Туркиянинг Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТİКА) ва «Соғлом авлод учун» жамғармаси кўмагида, 5 Туркия-Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ҳафталиги бошланди.

Бу тадбир 6 октябр санасига қадар давом этади. Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Ориф Чэтин бошчилигидаги 15 нафар шифокордан иборат делегация Термиздаги болалар шифохонасида 130 дан зиёд пластик жарроҳлик амалиёти амалга оширади.

Операция жараёнида ишлатиладиган тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар Туркия томонидан тақдим этилади.
Соғлиқни сақлаш ҳафталигида турк шифокорлари ўзларининг ўзбек ҳамкасблари билан тажрибаларини алмашадилар.
Манба: aa.com

back to top