UNICEF Аракан болалари учун $76,1 млн сўраяпти

Кокс Базар лагерларидан 300 мингга яқин болалар “чидаб бўлмас” шароитларда яшамоқда.

БМТнинг болалар жамғармаси UNICEF Мянмадаги зўравонликлардан қочиб Бангладешда паноҳ топган роҳинжа болалари учун 76,1 млн АҚШ доллари сўраб жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилади, дейилади Жамғарма баёнотида.
25 августдан бошлаб Мянманинг Аракан штатида роҳинжаларга нисбатан зўравонлик кучайганидан сўнг 500 мингдан ортиқ араканликлар Бангладешга қочишди, уларнинг 60 фоиздан ортиғи болалардир.
Баёнотга кўра, ҳозирда 300 минг атрофида болалар Кокс Базар лагерларида “чидаб бўлмас шароитларда” яшамоқда.
Шу сабабли UNICEF жаҳон ҳамжамиятига баёнот билан чиқди. Йиғилган маблағ қочқин болаларни ичимлик суви ва озиқ-овқат билн таъминлаш, турли касалликларга қарши эмлаш, таълим муассасалари ва болаларни ҳимоя қилиш марказлари очиш ҳамда психологик ёрдам кўрсатишга сарфланади.
Аввалроқ UNICEF Бангладешдаги қочқин роҳинжалар учун 7 миллион доллар сўраган эди.

back to top