Туркия араканлик талабаларга стипендия ажратди

Мянмалик 53 нафар талаба Туркияда ҳуқуқ, сиёсат ва халқаро муносабатларни ўрганадилар.

Бунинг учун Туркия ҳукумати алоҳида маблағ ажратиб, турк университетларида ўқийдиган роҳинжа талабаларга стипендиялар беради. Бу ҳақида Туркия ҳукумати вакили Хакан Човушўғли “Анадолу” ахборот агентлигига маълум қилди.
“Мянмалик 53 нафар талаба Туркия олий ўқув юртларида ҳуқуқ, сиёсат ва халқаро муносабатларни ўрганадилар. Улардан 10-15 нафари Туркияга етиб келдилар”, – деди Човушўғли.
Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш Агентлиги (TİKA) Аракан мусулмонларига инсонпарварлик ёрдами кўрсатаётган ягона ташкилотдир.
TİKA орқали Мянмага минг тонна озиқ-овқатлар жўнатилди.
Анқара қочқинларга ёрдам кўрсатишда давом этади, деди Човушўғли.

back to top