Валиаҳд шаҳзода: Саудия Арабистони мўътадил Исломга қайтади

Саудия Арабистонида ғоявий-сиёсий ўзгаришлар рўй бериши ва бу ўзгаришлар диний мутассибликни йўқотишга қаратилиши мумкин. Қиролликнинг мудофаа вазири ва бош вазир ўринбосари валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон мўътадил Исломга қайтилиши ҳақида эълон қилди, деб хабар беради «Ал-Арабия».

«Биз аввал қандай бўлган бўлсак, ўшанга қайтамиз, яъни мўътадил Ислом мамлакатига айланамиз, – деди валиаҳд. – Биз умримизнинг яна 30 йилини экстремистик ғояларга сарфламаймиз, биз уларни йўқ қиламиз, биз тез орада экстремизмни илдизи билан қуритамиз».
1992 йилда қабул қилинган Асосий низомга кўра, Саудия Арабистонида қироллик дини – Ислом, унинг Конституцияси эса Қуръони Карим ва суннатдир. Мамлакатнинг барча фуқаролари уларга қасамёд қиладилар. 32 ёшли Муҳаммад ибн Салмон 2017 йилнинг 21 июнида отаси қирол Салмоннинг буйруғига биноан Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси бўлди ва бу билан ўзининг амакиваччаси Муҳаммад ибн Ноифнинг ўрнини эгаллади. Муҳаммад ибн Салмон қирол ўрнини эгалласа, бу илк марта Абдулазиз ибн Сауднинг ўғли бўлмаган шаҳзоданинг Саудия тахтига чиқиши бўлади

back to top