Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича резолюциясини тўхтатди

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурияда кимёвий қуроллар ишлатилишини текшириш миссияси мандатини яна бир йилга узайтириш ҳақидаги резолюция лойиҳасини тўхтатиб қўйди.

Ҳужжатга Россия билан бир қаторда Боливия ҳам қарши овоз берди. АҚШ томонидан тайёрланган резолюция матнини 11 давлат ёқлаб чиққан.
Хитой ва Қозоғистон овоз беришдан тийилишди. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя овоз беришдан аввал масала муҳокамасини 7 ноябргача кечиктиришга чақирди, аммо унинг талаби қабул қилинмади, шундан сўнг Москва резолюцияни блоклади.
Таъкидлаймизки, бу Сурияда зиддиятлар бошланганидан бери Россиянинг Сурияга оид резолюцияларга тўққизинчи марта вето қўйишидир.
Ҳамкорликдаги текширув миссияси мандати 17 ноябрда тугайди. Экспертлар Хавфсизлик кенгашига 4 апрель куни Хон Шайхун аҳоли яшаш пунктида кимёвий қурол қўллангани борасида текширув хулосаларини 26 октябргача тақдим этишлари керак.

back to top