ИШИД 116 нафар тинч аҳолини қатл этди

Ал-Қарятайн шаҳрининг суриялик ҳарбийлар томонидан ўз назорати остига қайтариб олинишига жавобан ИШИД гуруҳи камида 116 кишини қатл этди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Обсерваториянинг маълумотларига кўра, Сурия ва иттифоқдош кучлар ушбу аҳоли яшаш пункти устидан «ҳудуддаги террорчи гуруҳларни йўқ қилиш» орқали назорат ўрнатдилар.
Сурия армияси шаҳарни қайтариб олгунига қадар 48 соат ичида 83 киши ўлдирилган. ИШИД тинч аҳолини «ҳукумат айғоқчилари» деб қатл этган.

back to top