Soufan Group: Россия ИШИДга энг кўп жангари етказиб беради

Soufan Group: Россия ИШИДга энг кўп жангари етказиб беради

Хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатлар берувчи Soufan Group Америка консалтинг компанияси ИШИД таркибидаги хориждан ёлланган жангариларни санаб чиқди.

«Халифатдан ташқарида: хорижлик жангарилар ва уларнинг қайтиши хавфи» номли докладда айтилишича, ИШИД сафига фуқаролар қўшилиши бўйича Россия бошқа давлатлардан ўзиб кетди.
Компания экспертларининг ҳисобига кўра, шу кунларда ИШИД сафида 3417 нафар россиялик жанг қилмоқда. Иккинчи ўринда Саудия Аарбистони (3244 киши), учинчи ўринда Иордания (3000 киш), тўртинчи ўринда Тунис (2926 киши), бешинчи ўринда Франция (1910 киши).
Soufan Group ҳисоботида, шунингдек, ИШИД таркибида хориждан ёлланган жангарилар сони кўп бўлса ҳам, энди бу оқим тўхтагани, чунки ИШИД Сурия ва Ироқда назоратни йўқотгани ҳамда қатор мамлакатларда самарали аксилтеррор амалиётлари олиб борилаётгани ҳақида айтилади.
Буларга қўшимча равишда экспертлар ИШИД сафидан ватанига қайтган жангарилар сонини ҳам келтирадилар. Россияга 400, Саудияга 760, Иорданияга 250, Тунисга 800, Францияга 271 киши қайтгани айтилмоқда.
Эксперлар собиқ ИШИДчиларнинг уйига қайтиши ҳозирча бу мамлакатларда террор хавфини сезиларли кучайтирмаган бўлса-да, ИШИД ғоялари билан илҳомланганлар томонидан ҳужумлар сони ошганини айтадилар. «Қайтганлар, нима учун қайтганларидан қатъи назар, маълум даражада хавф туғдириб турадилар», – дейилади ҳисоботда.

Yenicag.Ru

back to top