Қатар собиқ бош вазири: «АҚШ Дохада толиблар элчихонасини очмоқчи эди»

АҚШ Қатарда «Толибон» ҳаракатининг идораси пайдо бўлишига сабабчидир.

Бу ҳақида Қатарнинг собиқ бош вазири ва Ташқи ишлар вазири Ҳамад ибн Жасим ибн Жобир Ал Таний Қатар телеканали орқали маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, америкаликлар Қатарда «Толибон» билан музокара олиб борадиган жойлари бўлишини, у ерда қатор масалаларни, жумладан, ҳарбий асирларни айирбошлаш масалаларини муҳокама қилишни исташган.
«АҚШ биргина идора билан чекланиб қолишни истамади ва Қатарда толибларнинг элчихонасини очишга ҳаракат бошлади», – деди Ал-Таний. Унинг айтишича, толиблар эндигина ҳукуматга келгандан Дохага бундай босим бошланган. Шунга қарамай, Қатар ҳукумати БАА ва Саудия Арабистонидан фарқли равишда бундай қадамни қўймади.
Аввалроқ Афғонистоннинг Қатардаги элчиси Файзулла Какар «Толибон» ҳаракати ваколатхонаси Қатардан Туркманистон ёки Индонезияга кўчиб ўтиши мумкинлигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, «Толибон»нинг Қатардаги ваколатхонаси 2013 йилда АҚШ, Афғонистон ва Қатарнинг мадади билан очилган. Бу идора музокаларни фаоллаштириб, Афғонистондаги вазиятни изга туширишга ёрдам беришига ишонилган эди.


Yenicag.Ru

back to top