БМТ «қора рўйхати»га Исроилнинг 130 та компанияси киритилиши мумкин

БМТ «қора рўйхати»га Исроилнинг 130 та компанияси киритилиши мумкин

БМТ бу компанияларнинг Истило қилинган Фаластин ҳудудларидаги фаолияти тўхталишини талаб қилмоқда. Исроилнинг 130 та компанияси Фаластиннинг истило этилган ҳудудида (Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи, Шарқий Қуддус ва Ғолан тепаликлари) фаолиятларини давом эттираверса, БМТнинг «қора рўйхати»га киритилиши мумкин, деб ёзади Yediot Ahronot газетаси.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд ибн Раъд Ал-Ҳусайн шу мазмундаги мактубни компанияларнинг барчасига йўллади.
Озиқ-овқат ва фармацевтика, шунингдек, саноатнинг бошқа етакчи соҳаларида ишловчи компаниялар БМТ «қора рўйхати»га шу йилнинг декабрь ойидаёқ киритилиши мумкин.

back to top