Швейцария Ар-Риёдда Теҳрон манфаатларини ҳимоя қилади

Швейцария Ар-Риёдда Теҳрон манфаатларини ҳимоя қилади

Швейцария Эроннинг Саудия Арабистонидаги фуқароларига консуллик хизматлари кўрсатади. Бу ҳақидаги шартнома Теҳрон ва Берн ўртасида имзоланди, деб хабар беради Tasnim агентлиги.

Баённома Теҳронда Эрон ташқи ишлар вазирлигининг Форс кўрфази бўйича ваколатли ходими ҳамда Швейцрия вакили томонидан имзоланди.
Ҳужжатга кўра, Эроннинг Ар-Риёддаги 2016 йил ёпилган элчихонаси ўз ишини Швейцария байроғи остида давом эттиради, элчихонада эронлик дипломатлар ҳам ишлайдилар.
Баённомада Саудия Арабистонига фақат ҳаж учун келадиган Эрон фуқароларига консуллик хизмати кўрсатиш кўзда тутилган.
Эрондаги намойишчилар қиролликнинг Теҳрондаги элчихонаси ва Машҳаддаги консуллик идорасига ҳужум қилишгач, 2016 йилнинг январидан бошлаб Саудия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни узди. Намойиш Саудия Арабистонида шиа руҳонийси Нимра ан-Нимранинг қатл этилиши сабабли уюштирилганди.

back to top