Сурия бўйича музокараларнинг янги раунди Женевада 28 ноябр куни бошланади

Сурия бўйича музокараларнинг янги раунди Женевада 28 ноябр куни бошланади

Сурия бўйича музокараларнинг саккизинчи раунди 28 ноябрда бошланиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради БМТнинг Суриядаги махсус вакили Стаффан де Мистура.

«Хавфсизлик кенгашида Сурия бўйича музокараларнинг 8-раундини 28 ночбрь куни Женевада чақиришни эълон қилмоқчиман», – деди де Мистура БМТ ХК да видео орқали қилган чиқишида.
Унинг таъкидлашича, саккизинчи раунд давомида иштирокчилар икки асосий масалага – янги конституция лойиҳасини яратиш жадвали ва БМТ назорати остида сайловлар ўтказишнинг аниқ талаблари масалаларига эътибор қаратишлари лозим.
Махсус вакил 30-31 октябрь кунлари Остонада Сурия бўйича музокаралар бўлиб ўтишини ҳам эслатди.

back to top